Ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларда Тошкент шаҳридаги туман тиббиёт бирлашмаларида ишлаётган «ишончли» танишлари ёрдамида пойтахтдаги ҳар қандай шифохонага 1,5 – 2 млн сўм эвазига даволаниш учун имтиёзли йўлланма (ордер) тайёрлаб беришини мунтазам эълон қилиб келган фуқаро Г.М. ва унинг шериклари фош қилинди.
ССВ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳолат бўйича вазирликнинг Коррупцияга қарши ички назорат бўлими томонидан жорий йил 12 августда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилиб, ушбу фуқаро, унинг шериклари ва бир неча тиббиёт ходимлари қўлга олинди.
Ўрганиш жараёнида Г.М.нинг шериги, фуқаро М.Қ.нинг ёнида М.Г.га тегишли йўлланма борлиги аниқланган. Айни чоғда Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасида даволаниш учун бериладиган ордерлар ҳам топилган.
Йўлланмани расмийлаштириш мақсадида лаборатор ва инструментал таҳлил ва бемор тиббий картасидан кўчирмаларга Шайхонтоҳур туманидаги оилавий поликлиникаларнинг бирида ишлаётган шифокорларнинг имзоси ва муассаса муҳри қўйилган.
Ҳолат юзасидан ўтказилаётган терговга қадар текширувлар давомида пойтахтимиздаги оилавий поликлиника ва бошқа муассасалар масъул шахсларидан ҳамда тиббиёт ходимларидан тушунтириш хатлари олинган.
Ҳозирги пайтда мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан жиноят иши қўзғатиш ҳамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориш масаласи кўриб чиқилмоқда.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.