Украина ташқи ишлар вазири Андрей Сибиганинг маълум қилишича, Россия мамлакат ғарбида жойлашган АҚШ корхонасига ракета зарбаси берган.
"Ракеталардан бири мамлакатимизнинг энг ғарбий ҳудудида жойлашган Қўшма Штатларнинг йирик электроника ишлаб чиқарувчи корхонасига тегди, бу эса жиддий зарар ва талофатларга олиб келди. Мазкур объект тўлиқ фуқаролик мақсадларига хизмат қилади, мудофаа ёки ҳарбий соҳа билан ҳеч қандай алоқаси йўқ", — деб ёзди Украина ТИВ раҳбари Х ижтимоий тармоғида.
Сибиганинг сўзларига кўра, Россиянинг кенг кўламли тунги ҳужуми “урушни тўхтатишга қаратилган барча саъй-ҳаракатларга зид равишда” амалга оширилган.
Украина Қуролли кучларининг хабар беришича, тунда Киев, Лвов, Закарпате, Чернигов, Днепр, Запороже, Суми вилоятлари ва бошқа ҳудудларга зарбалар кузатилган. Ушбу ҳужумлар оқибатида бир киши ҳалок бўлган, 12киши жароҳатланган.
Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари маълумотларига кўра, Россия жами 546 та дрон ва 30 дан ортиқ турли хил ракета қўллаган. Украина ҳарбийлари жами 577 та нишонни уриб туширишга муваффақ бўлганин.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.