Киев хавфсизлик кафолатлари белгиланмагунча Москва билан тинчлик масаласини муҳокама қилишдан маъно кўрмайди.
Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Игорь Жовква "Рада" телеканали эфирида маълум қилди.
"Хавфсизлик кафолатларисиз, Украина ҳамда Европа ва АҚШдаги ҳамкорларимиз Украина ва бутун Европа қитъаси учун бу кафолатлар нима эканлигини аниқ тушунмасдан туриб, барқарор тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар жараёни доирасида ҳамма гапираётган бошқа масалалар ҳақида гапиришдан маъно йўқ”, — деди у.
Владимир Зеленский идораси раҳбари ўринбосари, шунингдек, Киевга берилган кафолатлар ҳам ҳарбий, ҳам сиёсий характерга эга бўлиши кераклигини, жумладан, Украина ўз армиясини ҳозирги кучи билан сақлаб қолиши ва республиканинг Европа Иттифоқига аъзолигини таъкидлади.
Шу билан бирга, у Киев Европа давлатлари контингентларининг мамлакат ҳудудига жойлаштирилишини кутяптими ёки йўқлигини аниқламади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.