Ўзбекистонда сайлов қонунчилигининг такомиллашуви ва мазкур соҳадаги жавобгарлик масалалари

A A A
Ўзбекистонда сайлов қонунчилигининг такомиллашуви ва мазкур соҳадаги жавобгарлик масалалари

Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг сиёсий соҳанинг эркинлаштирилиши ва модернизация қилиниши натижасида демократик талабларга жавоб берадиган замонавий сайлов тизими яратилди. Халқаро ҳуқуқий нормалар ва принципларига асосланган, ҳар бир фуқаронинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини таъминлайдиган ҳуқуқий тизим шакллантирилди, унинг ҳуқуқий механизмлари такомиллаштирилди.

Ўтган даврда эркин ва адолатли сайловларнинг қонунчилик асосларини шакллантириш ҳамда янада ривожлантириш борасида катта амалий тажриба тўпланди. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”, “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунлар каби сайлов жараёнларини ҳуқуқий тартибга солувчи ўнга яқин ҳужжатлар қабул қилинди. Мазкур қонунларда сайлов тизими, унинг моҳияти, сайлаш ҳамда сайланиш ҳуқуқи, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш, сайловлардаги очиқлик ҳамда ошкоралик, сайлов комиссияларининг ҳуқуқ ва ваколатлари, овоз бериш тартиби ҳамда унинг натижаларини аниқлаш, фуқароларнинг сайловлардаги иштироки, сайлов ҳуқуқининг кафолатлари, сайловларни молиялаштириш каби масалаларни ҳуқуқий тартибга солувчи қоидалар белгиланди.

Бироқ, сўнгги йилларда мамлакатимизнинг барча соҳаларида шиддат билан бўлаётган ислоҳотлар жамиятнинг сиёсий ҳаётини ҳам четлаб ўтмади. Натижада сайлов соҳасида қабул қилинган қонунлар ва бир қатор қонуности ҳужжатларнинг кўплиги ва яхлит бир ҳужжат шаклига келтирилмаганлиги, фуқаролар томонидан уларни қўллашда муайян қийинчиликларни юзага келтираётганди.

Буни биринчилардан бўлиб англаган давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга йўллаган илк Мурожаатномасида сиёсий ҳаётимизда муҳим аҳамиятга эга бўлган сайлов қонунчилиги ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиб, халқаро норма ва стандартларга жавоб берадиган ягона Сайлов кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш масаласини кун тартибига қўйди.

Натижада Сайлов кодекси лойиҳасини тайёрлаш вазифаси “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг 2018 йил - “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига киритилди. Дастур ижроси юзасидан ишчи гуруҳ тузилиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг илк лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиниб, халқаро ташкилотларга мустақил халқаро экспертиза учун тақдим этилди ҳамда бу борада улардан ҳам тегишли хулоса ҳамда фикрлар олинди. Узоқ давом этган қизғин муҳокамалардан сўнг «Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 18 февралда қабул қилиниб, Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланди ҳамда жорий йилнинг 25 июнида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланди.

Сайлов кодексининг қабул қилиниши муносабати билан 30 га яқин қонун ҳамда қонунларга кейин­чалик киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, шунингдек, қонуности ҳужжатлари ўз кучини йўқотиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишнинг ягона ҳуқуқий асоси яратилди.

Айниқса, мазкур Кодекс билан ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахсларга ҳам сайловда иштирок этиш ҳуқуқининг берилиши, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантирилиши, ҳудудий сайлов округлар сонининг кўпайтирилиши каби муҳим янгиликларнинг жорий этилиши умумий сайлов ҳуқуқи принципининг янада кенгроқ таъминланганидан, халқаро стандартлар талаблари имплементация қилинганидан далолат беради.

Маълумки, фуқароларнинг сайлов ҳуқуқи энг муҳим конституциявий-сиёсий ҳуқуқлардан бири бўлиб, уни бевосита ва билвосита чеклашга йўл қўйилмайди. Бу борадаги муносабатлар ҳам амалдаги Сайлов кодекси билан тартибга солиниб, эндиликда сайлов комиссиялари сайлов кампаниясини ўтказиш даврида жисмоний ва юридик шахсларнинг мазкур кодекс талаблари бузилганлиги ёки сайловни ташкил этишнинг бошқа масалалари хусусида ўзига келиб тушган мурожаатлари бўйича текширувлар ўтказиши ва уч кунлик муддатда уларга ёзма жавоблар бериши, сайловга камида олти кун қолганида ёки овоз бериш куни келиб тушган мурожаатларни эса дарҳол кўриб чиқиб, жавоб қайтариши шартлиги, депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар органлари, депутатликка номзодлар, ишончли вакиллар, кузатувчилар ва сайловчилар сайлов комиссияларининг қарорлари устидан ушбу қарорлар қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида юқори турувчи сайлов комиссиясига ёки судга шикоят қилиши, Марказий сайлов комиссиясининг қарорлари устидан қарор қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят қилиниши мумкинлиги ҳамда сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлиши каби қоидалар белгиланди.

Эътиборлиси, мурожаат қилиш тартиби ҳамда муддатининг бир хиллиги, уларни тегишли органлар томонидан ўз вақтида, очиқ ва транспарентлик тамойиллари асосида кўриб чиқиш, сайлов комиссиялари қарорларини суд ҳокимияти томонидан қайта кўриб чиқиш имконияти кўзда тутилганлиги бўлди.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексига кўра, сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишлар туман (шаҳар) маъмурий судлари томонидан кўриб чиқилиши, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси хатти-ҳаракатлари (қарорлари) юзасидан низолашиш ҳақидаги ишлар эса Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан кўриб чиқилиши, бу тоифадаги шикоятлар суд томонидан шикоят берилган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай кўриб чиқилиши, агар сайловга олти кундан кам вақт қолган бўлса, дарҳол кўриб чиқилиши, суднинг ҳал қилув қарори чиқарилиши биланоқ тегишли сайлов комиссиясига ва аризачига топширилиб, дарҳол ижро этилиши лозимлиги каби қоидалар белгиланди.

Амалдаги қонунларимизда сайлов қонунчилигини бузганлик учун маъмурий ва жиноий таъсир чоралари ҳам белгиланган бўлиб, бундан сайлов жараёни иштирокчиларининг сайлов қонунчилигига тўлиқ риоя этишлари ва сайлов ҳуқуқлари самарали амалга оширилишини таъминлаш муддаоси кўзланган.

Хусусан, 2014 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси "Сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик" деб номланган VI-боб (511-519-моддалар) билан тўлдирилди. Унда сайлов жараёнида содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилишлар учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи нормалар ўз ифодасини топди. Эндиликда сайлов комиссиялари фаолиятига аралашиш, уларнинг қарорларини бажармаслик, номзод, ишончли вакил, кузатувчи ёки сиёсий партия ваколатли вакили ҳуқуқларини бузиш, сайловолди ташвиқотини, референдумга қўйилган масалалар юзасидан ташвиқот олиб бориш шартлари ва тартибини бузиш, номзодлар, сиёсий партиялар тўғрисида ёлғон маълумотларни тарқатиш, сайловни ёки референдумни молиялаштириш тартибини бузиш, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида ахборот ҳамда тарғибот материалларини қасддан йўқ қилиш ёки уларга шикаст етказиш, жамоатчилик фикри сўровлари натижалари, сайлов натижаларини тахмин қилишни чоп этиш (эълон қилиш) тартибига амал қилмаслик каби ҳаракатлар учун жавобгарлик белгиланди.

Аҳамиятлиси, ушбу тоифадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар ҳам бир сутка мобайнида кўриб чиқилиши назарда тутилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, сайлаш ва сайланиш фуқароларнинг энг муҳим сиёсий ҳуқуқларидан бири бўлиб, ушбу ҳуқуқлар жиноят қонунчилиги билан ҳам муҳофаза қилинади. Сайлов қонунчилигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик масаласи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 146 ва 147-моддаларида белгиланган бўлиб, унга кўра сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш вақтида мансабдор шахслар, сиёсий партиялар ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари, ташаббускор гуруҳлар ёки сайлов ёхуд референдум комиссиялари аъзолари томонидан овоз беришнинг яширинлигини бузиш, сайлов ёки референдум ҳужжатларини қалбакилаштириш, сайлов ёки имзо варақаларига сохта ёзувлар киритиш, берилган овозларни атайлаб нотўғри ҳисоблаш, фуқароларнинг депутат ёки Ўзбекистон Республикаси Президентини сайлаш ёки сайланиш, сайловолди тарғиботи олиб бориш ҳуқуқларини, депутатликка ёки Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод шахснинг ишончли вакиллари ўз ваколатларини эркин амалга оширишларига, шунингдек фуқароларнинг референдумда эркин иштирок этишларига зўрлик ишлатиш, қўрқитиш, алдаш ёки оғдириб олиш йўли билан тўсқинлик қилиш каби қилмишлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ривожланган демократик давлатларда ҳам сайлов қонунчилигини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Масалан, Швейцария, Нидерландия, Германия каби давлатларнинг жиноят қонунчилигида сайловларни ўтказишга зўравонлик ѐки қўрқитув йўли билан тўсқинлик қилиш, сайлов натижаларини, сайлов ҳужжатларини сохталаштириш, сайлов сирини ошкор қилиш, сайлов ҳуқуқини амалга оширишга зўравонлик билан қаршилик кўрсатиш сингари қилмишлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган. Бу эса ўз навбатида, мамлакатимизда сайловга оид қонунчиликни бузганлик учун жиноий жавобгарликни белгиловчи нормалар халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган нормаларига асосланган ва ривожланган демократик давлатларнинг қонунчилик амалиёти ва тажрибасига ҳам мослигидан далолат беради.

Нодиржон Раимқулов,

жиноят ишлари бўйича

Наманган шаҳар суди судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

10 минг қадам юрганларга пул тўлайдиган платформа ишга тушди

Илова 1 майдан фаолият бошлаган бўлиб, уни App Store ва Play Market орқали юклаб олиш мумкин.

Мактабларда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирлари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото)

«Барселона»нинг 18 ёшли вингери Ламин Ямал омма олдида янги севгилиси билан кўриниш берди.

Каспий денгизи хавотирли тезликда қуриб бормоқда

Каспий денгизида сув сатҳининг ўзгариб туриши аввалроқ ҳам кузатилган, бироқ олимлар 1990-йилларда бошланган ҳозирги пасайиш жараёни тўхтамаслигидан огоҳлантирмоқда.

Электр ва газ нархлари бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026 йил 1 июндан бошлаб электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурди.

Орол Пекинга тегишли эмас ва унга бўйсунмайди

Лайнинг ушбу баёноти АҚШ президенти Доналд Трамп ва Си Жинпин ўртасида Пекинда бўлиб ўтган учрашувдан бир неча кун ўтиб янгради.

Моуриньо "Реал"дан ҳайдайдиган илк футболчи номи маълум

Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди. Португалиялик мутахассис ўз режаларига киритилмаган илк футболчини аниқлаб улгурди.

«Барселона» Эрлинг Холанд трансфери бўйича якуний қарорга келди

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига кирди.

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди

«Манчестер Сити» клуби Хосеп Гвардиолага ўринбосар топиб бўлди. Аввалроқ тахмин қилинганидек, испаниялик мутахассиснинг ўрнини Энцо Мареска эгаллаши керак.

Ҳимолайда 2021 йилда йўқолган россиялик талаба йилдан кейин Непалдаги баланд тоғли буддавий монастирда топилди

Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.

Нурмат Отабеков хантавирус бўйича ахборот билан чиқди

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?

Абдуқодир Ҳусанов ота-онасига 330 минг долларлик вилла совға қилди

Бу ҳақда компания асосчиси Марат Хайруллаевич ўзининг шахсий Instagram саҳифасида очиқлади.

Абдуқодир Ҳусанов учун катта маблағ сарфлашга тайёр гранд жамоа пайдо бўлди

«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.

Ўзбекистонликлар май ойида 14 кун дам олади

Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

АҚШнинг «Атланта Юнайтед» клуби ЖЧ-2026 олдидан Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди

Американинг «Атланта Юнайтед» клуби ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасига ЖЧ-2026 давридаги ҳамкорлик ҳақидаги эълондан сўнг мурожаат қилди.

Толибон Афғонистонда қизларнинг турмуш қуриш ёшини пасайтирди

Афғонистонда Толибон қизларнинг турмуш қуриши учун энг кичик ёш чегарасини тўққиз ёшгача пасайтирди.

Путин ва Трампнинг Хитойга ташрифлари Украинага бўлган босимни оширди

Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ҳамда Дональд Трампнинг Хитойга уюштирган ташрифлари Украинага нисбатан босимни кучайтирди.

“Толибон” никоҳ ёши ҳақида: Афғонистонда эркаклар 9 ёшли қизларга уйланишлари мумкин

Тегишли ҳужжат ҳаракат етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охунзода томонидан маъқулланган ва режимнинг расмий газетасида чоп этилган, деб ёзади The Times.

Андрей Сибига урушда катта ўзгариш вақти келганини маълум қилди

Бу инвестиция ҳаётимиздаги энг тинч мукофотни олиб келади, — дея қўшимча қилди Сибига.

Рубио: Россия, АҚШ ва Украина ўртасидаги уч томонлама музокаралар тўхтатилди

Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Швециянинг Хелсингборг шаҳрида бўлиб ўтган НАТО ташқи ишлар вазирлари йиғинида маълум қилди.

“MV Hondius” кемасида хантавирусга чалинганлар сони ошди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг маълум қилишича, “MV Hondius” круиз лайнери билан боғлиқ яна бир хантавирус юқиш ҳолати аниқланган.

Ҳантер Байден Исроилни отасига қарши кампания билан боғлади

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден отасига қарши коррупция айбловларини тарқатишда Исроил билан боғлиқ шахслар иштирок этган бўлиши мумкинлигини билдирди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари орасига яширилган дори воситалари фош бўлди

Тегишли баҳолаш ҳисоботига кўра, ушбу тиббий воситаларнинг умумий қиймати 1 млрд 323 млн сўмни ташкил этади.

GoTürkiye янги мини-сериали “Cappadocia Fairytale” экранларда

Туркиянинг глобал туризм платформаси — GoTürkiye мамлакатнинг бетакрор сайёҳлик манзилларини кинематографик ҳикоялар орқали намойиш этиб, халқаро аудитория эътиборини жалб этишда давом этмоқда.

Покистон Эрон ва Марказий Осиёга манго экспорти учун чекловларни енгиллаштирди

Покистон ҳукумати Эрон ва Марказий Осиё давлатларига қуруқлик орқали манго экспорт қилиш бўйича молиявий талабларни вақтинча енгиллаштирди.

Данияда 2012 йилдан буён энг кучли зилзила қайд этилди

Сейсмологларнинг сўзларига кўра, ушбу ҳодиса Скандинавия ўлчовлари бўйича анча сезиларли бўлиб, мутахассисларнинг катта эътиборини тортди.

Мюнхенда Хитой жосуслари экани гумонланаётган шахслар қўлга олинди – DW

Федерал прокуратура хитойлик 55 ва 52 ёшли Германия фуқароси бўлган эр-хотинни Хитой разведкаси топшириғи билан немис университетлари ходимлари билан алоқа ўрнатганликда айбламоқда.

Моссаднинг Эрон бўйича режаси барбод бўлди

Америка оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, Исроил разведка хизмати — Моссад Эронда ҳокимиятга мамлакатнинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинажодни қайтаришга умид қилган.

Наманганда 12 яшар бола ток уриши оқибатида вафот этди​​​​​​​

Марҳум бола Давлатобод туманидаги 56-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 5-В синф ўқувчиси бўлган.

Андижонда ноқонуний дори цехи фош этилди

Тезкор тадбир жараёнида «Simbaby», «Doclungc», «Leron», «Yodigan», «Polivit» каби қарийб 100 турдаги маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.

Сурхондарёда 13 ёшли қиз дарёда чўкиб кетди

Вояга етмаган қизнинг жасади Тўпаланг дарёсидан топилди

Тошкентда ИИБ ходими фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиб келгани маълум бўлди

Яккасарой туманида профилактика инспектори ўзига бириктирилган ҳудудда ижарада яшовчи аёлдан фоҳишаларга “раҳнамолик” қилиш эвазига ҳар ойда 400 доллар пора беришни талаб қилган.

Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари ичида биринчилардан бўлиб Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди

12-20 май кунлари бўлиб ўтаётган 79-Канн халқаро кинофестивали Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон 25 фоизли Rebate ва Country Placement дастурларини эълон қилди.

Истанбул Глобал Дизайн форуми халқаро ижодкорларни бир майдонга жамлайди

Истанбул бугунги кунда юксак даражадаги маданият ва санъат маркази сифатида эътироф этилмоқда. Шаҳар 41 та конгресс маркази, 225 та санъат галереяси ҳамда 27 та олий таълим муассасасида амалга оширилаётган ранг-баранг дизайн дастурларини ўз ичига олган кенг инфратузилмага эга бўлиб, ҳар йили ўртача 20 дан ортиқ халқаро санъат ва дизайн тадбирлари ўтказилади.

Бокуда “Меросдан барқарорлик сари: туркий уйлар” панель сессияси бўлиб ўтди

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Туркий маданият ва мерос жамғармаси президенти, профессор Актоти Раимқулова бундай нуфузли форумнинг Бокуда ўтказилиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади. Унинг қайд этишича, ушбу форум ҳукуматлар, олимлар, меъморлар, халқаро ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини бирлаштирувчи муҳим глобал майдон ҳисобланади.

Сан-Диегодаги отишма қурбонлари сони беш кишига етди

Ҳалок бўлганлардан бири қўриқчи бўлиб чиқди.

Тадбиркорнинг 2 млрд сўмлик мулкини ўзлаштирган шахслар фош этилди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Куба дронлари Флоридага таҳдид солмоқда деган айблов: Гавана АҚШни “босқинчиликка баҳона яратмоқда” деб танқид қилди

Халқаро ОАВ, жумладан Axios нашрига таяниб тарқалган маълумотларга кўра, АҚШ разведкаси Кубада 300 дан ортиқ ҳарбий дронлар мавжудлиги ва уларнинг эҳтимолий ҳарбий сценарийларда ишлатилиши мумкинлигини кузатмоқда.

Нетаняху: “биринчи зарбалардан кейин Эрон қулаши мумкин”

Бу ҳақда АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Пентагоннинг собиқ раҳбари Роберт Гейтс маълум қилди.