Ўзбекистонда нақд пуллар ҳам карантинга олинмоқда

Ўзбекистонда нақд пуллар ҳам карантинга олинмоқда

Марказий банк хабар қилишича, нақд пуллар сақланадиган пул омборхоналари ва қайта санаш кассалари ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари томонидан ҳафтада 1-2 маротаба дезинфекция қилинмоқда.

Бундан ташқари, барча кассаларга келиб тушган нақд пуллар камида бир ҳафта муддатда пул омборхоналарида алоҳида (хонада ёки стеллажларда) сақлаш тавсия этиляпти. Пуллар карантинда сақланаётган даврда қўшимча нақд пулга эҳтиёж юзага келган тақдирда, Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан етказиб берилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вирус қоғоз шаклидаги ташувчиларда 3-4 кун яшаши, нақд пуллардан фойдаланиш вирус тарқалишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда. Бироқ банкдан чиққан нақд пулларнинг аҳоли ва тадбиркорлар қўлида муомалада юриши оқибатида банкларга келиб тушиши узоқ муддатга чўзилиб кетиши эҳтимоли юқори. 

Ҳозирги вазиятда товарларни онлайн харид қилиш, тўловларни нақд пулсиз шаклда амалга ошириш, мобиль иловалар орқали коммунал ва айрим бир марталик тўловларни тўлаш мақсадга мувофиқ кўрилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!