Ўзбекистонда меҳмонхоналар мижозларга никоҳ муносабатларидан қатъий назар хизмат кўрсатиши белгиланди

Ўзбекистонда меҳмонхоналар мижозларга никоҳ муносабатларидан қатъий назар хизмат кўрсатиши белгиланди

Туризмни ривожлантириш қўмитасининг Ўзбекистон ҳудудида меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан меҳмонхона хизмати кўрсатиш тартиби тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланган.

Мазкур ҳужжатга кўра, «Меҳмонхона хизматлари яшаш жойи (прописка), фуқаролик, жисмоний шахсларнинг қариндошлик ва никоҳ муносабатлари, шунингдек, шахсий ҳаёт ҳуқуқини чекловчи бошқа омиллардан қатъий назар кўрсатилиши лозим».

Олдинроқ меҳмонхоналарга «ғайриахлоқий ҳаракатлар»га гумон бўлган тақдирда мижозларни жойлаштиришни рад этиш ва бу ҳақда ички ишлар идораларини хабардор қилиш ҳуқуқи берилиши кўзда тутилганди.

Меҳмонхоналар фақат ушбу низомга зид бўлмаган ички қоидаларни белгилаши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!