Ўзбекистонда ишга муҳтожлар сони 1,4 млн кишини ташкил этади

Ўзбекистонда ишга муҳтожлар сони 1,4 млн кишини ташкил этади

Бу рақам 2022 йилнинг 4 апрель ҳолатига кўра ҳисобланган.

АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мутасаддилари иштирокида "Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси борасида олиб борилаётган ислоҳотлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Зоҳид Аскаров, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи:

➖ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан хусусий бандлик агентликлари реестридан ўтган 80 та юридик шахсга хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган.

Ўтган давр мобайнида 71 та хусусий бандлик агентлигининг лицензияси бекор қилинган (шундан 59 таси корхонанинг аризасига мувофиқ, 12 тасига нисбатан жиноят иши очилган). Ҳозирги вақтда лицензияга эга 6 та хусусий бандлик агентлиги фаолият юритмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!