Ўзбекистонда илк бор Аёллар университети очилади

Ўзбекистонда илк бор Аёллар университети очилади

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг мамлакатимизга ташрифи доирасидаги учрашувларда Тошкентда Корея Халқаро Кюнгин Аёллар университети филиалини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилган. Бу ҳақида uz24.uz хабар бермоқда.

Мазкур олийгоҳни ташкил этиш тўғрисидаги меморандум жорий йилнинг 20 апрел куни Кореядаги Кюнгин аёллар университети, Ўзбекистон Олий ва ўрта махус таълим вазирлиги ҳамда Ўзтўқимачиликсаноат ассоциацияси томонидан имзоланган.

ОТМнинг юртимиздаги филиалига Тошкент шаҳридаги халқаро Кюнгин Университети номи берилади.
Мазкур таълим муассаси енгил саноат, дизайн, мода, авиация ва туризм каби йўналишларда халқаро стандартлар асосида кадрлар тайёрлайди.

Маълумот учун: Kyung-in Woman s University 1990 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг кампуси Инчхон шаҳрида жойлашган. Бугунги кунда мазкур таълим муассасида 2000дан ортиқ талаба таълим олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!