Ўзбекистонда 16 ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериладими? ЙҲХББ жавоб берди

Ўзбекистонда 16 ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериладими?  ЙҲХББ жавоб берди

Мамлакатимиз автомобиль йўлларида содир этилган автоҳалокатлар таҳлилига назар ташлар эканмиз, 18 ёшга тўлган ўғил-қизлар томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир қилаётганлар ҳам кам эмас. Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида ҳайдовчилик гувоҳномасини олганига 2 йил бўлмаган ҳайдовчилар томонидан 612 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган бўлиб, уларнинг оқибатида 191 нафар фуқароларимиз ҳаётдан бевақт кўз юмишган бўлса, яна 571 нафари турли даражадаги тан жароҳатлари олишган. Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда ҳайдовчининг йўл ҳаракати қоидаларини ўзлаштирганлиги, тажрибаси, ёши ва маданияти жуда муҳим ўрин тутади.

Фуқаро Бақоев Жавохир Яхё ўғлининг “Ўзбекистонда 16 ёшдан автомобиль бошқаришга рухсат бериш ҳақидаги” “Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилган таклифи юзасидан ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси қуйидагиларни маълум қилади.

  1. Бошқа давлатларда бўлгани каби юртимизда ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бир қанча талаблар белгиланган. Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Низомда “А” тоифадаги мототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 16 ёшга, “В” ва “ВС” тоифага эга бўлиш учун 18 ёшга ҳамда “D” тоифага эга бўлиш учун эса 21 ёшга (жумладан трамвай ва троллейбуслар) тўлган шахсларга рухсат этилади.

         Ушбу нормалар қарор лойиҳалари ишлаб чиқилиш жараёнида хорижий давлатларнинг тажрибалари ўрганилиб киритилган ва бу талаблар Йўл ҳаракати тўғрисидаги (1968 йилдаги Вена Конвенцияси) Конвенция нормаларига мосдир.

  1. 16 ёшдан ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби жорий қилинган хорижий давлатлар ўрганиб чиқилди.

Мисол учун: Швеция, Франция, Австрия, Эстония, Норвегия ва айрим Европа давлатлдарида ҳудди бизнинг норматив ҳужжатларда белгиланганидек 16 ёшда унча катта бўлмаган мотоцикллар(мопедлар)ни, 18 ёшда автотранспорт воситасини бошқаришга рухсат этилади.

  1. 16 ёшли бола ҳали мактаб ёки касб-ҳунар коллежи ўқувчисидир. Айнан ушбу ёшдаги болалар ўқишини давом эттириши, бошқа ишлар билан чалғимаслиги, жамият учун фойда келтирадиган билимли инсонлар бўлиб улғайишлари зарур.
  2. 16 ёшли болаларда тиришқоқлик, изланувчанлик билан бирга мақтанчоқлик, олифталик каби ҳислатлар ҳам энг авжига чиққан вақт ҳисобланади. Бу ёшдаги болаларнинг транспорт воситасини ўзбошимчалик билан бошқариши салбий оқибатлар билан якун топганлиги ҳолатлари учрамоқда.

16 ёшли болаларда ҳали “Мен” деган фикр сўнмаган бўлиши, мақтанишни, “олифталикни” яхши кўриши, бунинг оқибатида эса йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик, менсимаслик ёки қасддан тенгдошларига, дўстларига автомобилини мақтаниш учун йўл ҳаракати қоидаларига қарши ҳаракат қилиши мумкин, бу эса фожияли оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!