Ўзбекистон ва Хитойнинг махсус вакиллари Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича икки давлатнинг саъй-ҳаракатларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Хитойнинг махсус вакиллари Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш бўйича икки давлатнинг саъй-ҳаракатларини муҳокама қилдилар

Исматулла Иргашев ва Юэ Сяоюн мамлакатга инсонпарварлик ва бошқа ёрдам кўрсатиш ҳақида ҳам сўз юритдилар.

«Афғонистоннинг янги ҳокимиятларига нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг яхлит позициясини ишлаб чиқмасдан туриб, ўткир ижтимоий-гуманитар инқирозни бартараф этиш, шунингдек, мамлакатда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига кўмаклашиш мумкин эмаслиги таъкидланди. », - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Бундан ташқари, дипломатлар Афғонистонда энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш муҳимлигини қайд этдилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!