Ўзбекистон ўқув марказининг вакиллари Оксфорд университетидаги Халқаро форумда иштирок этишди

Ўзбекистон ўқув марказининг вакиллари Оксфорд университетидаги Халқаро форумда иштирок этишди

Ўзбекистондаги энг нуфузли ўқув марказларидан бўлмиш RIKS Education жамоаси Оксфорд университети томонидан таълим муассасалари раҳбарлари учун ташкил этилган Халқаро форумда иштирок этди.

Ушбу нуфузли халқаро тадбир Оксфорд университетининг Worcester и Balliol коллежларида жаҳонда хусусий таълим соҳасидаги етакчи мутахассисларни бирлаштирди. Таълим муассасалари раҳбарлари тўрт кун мобайнида турли мавзулардаги семинар-тренингларда иштирок этдилар, ҳамкасблари билан халқаро даражада фикр алмашдилар.  Ушбу машғулотларни Oxford, Northampton, Buckingham каби етакчи университетларнинг ўқитувчилари ўз чиқишлари билан янада жонли тус бердилар. Асосийси, бу семинарлар жонли мунозаралар ва дарсларни ташкил қилиш бўйича амалий машғулотларга бой бўлди.

— Қисқа муддатга бўлса-да, ақл бовар қилмас ихтиролар қилган кўплаб тарихий олимларни етиштирган Оксфорд университети ҳудудида бўлдик. Университетнинг тарихий муҳитига ғарқ бўлдик. Тажрибали ўқув муассасалари раҳбарлари билан фикр алмашиш эса биз учун шараф бўлди. Ўзбекистондаги ўқув марказлари ичида биринчи бўлиб ушбу нуфузли тадбирда иштирок этганимиздан шодмиз, — деди RIKS Education ўқув марказининг асосчиси ва директори Азимжон Хусанов.

Таъкидлаш жоизки, Оксфорд университети — таълим оламидаги тирик афсона, илм-фаннинг кўплаб тармоқлари бўйича етакчи ва сайёрамизнинг йирик тадқиқот ўчоғидир. Ушбу таълим муассасаси жаҳон университетларининг нуфузли рейтингларида етакчи ўринларни эгаллаб келади, масалан, The World University Ranking рейтингида тўрт йилдан бери биринчиликни ҳеч кимга бўшатиб бермасдан, эгаллаб турибди.

Оксфорд университетидаги Халқаро форумда Ўзбекистон таълим компаниялари орасида биринчилардан бўлиб иштирок этган RIKS Education ўқув марказига келсак, у инглиз тилини ўқитиш ва IELTS соҳасида юртимизда энг нуфузли ўқув юртлардан бири деб тан олинган. 12 йилдан бери фаолият кўрсатиб келаётган марказ нафақат миллий, балки халқаро даражада кўплаб олий ўқув юртларининг эътирофига сазовор бўлган. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!