Ўзбекистон Украинадан шакар импортини тиклади

Ўзбекистон Украинадан шакар импортини тиклади

Ўзбекистон Украинада ишлаб чиқарилган маҳсулотларни божхонада расмийлаштирувидан ўтказишни бошлади, деб хабар қилмоқда «Укрцукор» Украина шакар ишлаб чиқарувчилар Миллий ассоциацияси матбуот хизмати Украина Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигига таянган ҳолда.

Ассоциация маълумотларига кўра, ноябрь ойининг ўрталаридан бошлаб Украинадан Ўзбекистонга юборилган шакар ва бошқа юкларни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тўхтатилганди.

Ўшанда «Укрцукор» корхонаси Украина Аграр ва озиқ-овқат сиёсати вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва савдо вазирлигига Ўзбекистонга келтирилган Украина маҳсулотлари тўхтатиб қолинаётгани бўйича вазиятни аниқлаштириш ҳамда ҳал қилишни сўраб мурожаат қилган, сабаби айнан Ўзбекистон Украина шакарининг асосий импортчиси бўлиб турибди.

«Шакар компаниялари ва заводлари божхона расмийлаштирувидан ўтказиш жараёни бошланганини тасдиқлади. Биз савдо муносабатлари янада илиқлашишига умид қилмоқдамиз. Сабаби, барча қийинчиликларга қарамай, ноябрь ойида умумий шакар экспортининг 47 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келди», - дея изоҳ берган «Укрцукор» бошқаруви раиси ўринбосари Руслана Бутило.

Жорий маркетинг йилининг ноябрь ойида Украина ишлаб чиқарувчилари 70,5 минг тонна шакар экспорт қилдилар, бу ўтган ойга нисбатан 21 фоизга кўп. Ўзбекистон бу борада етакчи бўлиб қолмоқда - барча экспортнинг 47 фоизи.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!