Ўзбекистон нега Орксус конвенциясига аъзо эмас?

Ўзбекистон нега Орксус конвенциясига аъзо эмас?

Телеграмдаги иқлимшунос кундалиги канали муаллифининг ёзишича, Orxus конвенцияси — БМТнинг Европа Иқтисодий Комиссиясининг " Атроф-муҳит муҳофазаси масалаларида ахборотдан фойдаланиш, қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштироки, адолатли суддан фойдаланиш тўғрисидаги" конвенциядир.

Унга кўра 2014 йил ҳолатига 46 та мамлакат конвенцияни ратификация қилган. Булар асосан ЕИ ва Марказий Осиё мамлакатларидир.

Orxus конвенцияси маҳаллий, миллий ва трансчегаравий муҳитга таалуқли эколгик масалалар бўйича хукумат қарорларини қабул қилиши жараёнида ахборотдан кенг фойдаланиш ва асосийси жамоатчилик иштирокини таъминлаш хуқуқини беради.

Orxus конвенцияси қуйидагиларни назарда тутади:

➖ фуқароларнинг давлат органларидан тегишли экологик ахборотни тўсиқларсиз олиш хуқуқини таъминлаш;

➖ фуқароларнинг атроф-мухитга салбий оқибатлар олиб келадиган инфраструктураларни яратиш, дастурлар, қонун ва қонун ости хужжатларини тайёрлашда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаш;

➖ фуқароларнинг ахборотдан фойдаланиш ёки жамоатчилик иштироки билан боғлиқ ҳуқуқлари бузилган тақдирда, кўриб чиқиш тартиб-қоидаларидан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш.

Демак, Ўзбекистон ҳам Orxus конвенциясини қабул қилса юқоридаги мажбуриятларни олади ва ўз-ўзидан мавжуд экологик муаммоларни ҳал қилишда жамоатчилик фикри сўзсиз инобатга олинади.

Аммо, Марказий Осиё мамлакатларидан фақат Ўзбекистон бу конвенция аъзоси эмас. Ҳатто Туркманистон хам бу битимни имзолаган.

2023 йил июнь ойида Ўзбекистоннинг ҳам Orxus конвенциясига қўшилиш масаласи муҳокама қилинган, аммо айни пайтда афсус экологик муаммолар ичида "яшаётган" Ўзбекистон конвенциясининг расмий аъзоси эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!