Ўзбекистон МТЖ. Туркияга кенгайтирилган таркиб ва янги номлар билан...

Ўзбекистон МТЖ. Туркияга кенгайтирилган таркиб ва янги номлар билан...

Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогига тайёргарликнинг финал босқичини Туркияда (15-29 декабрь) бўладиган йиғинда ўтказади.
Аргентиналик мутахассис мазкур йиғинга 30 нафар футболчини кенгайтирилган таркибга киритган. Осиё Кубогига борадиган якуний 23талик рўйхатдан ким ўрин олиши айнан мазкур йиғинда ҳал этилади. Шунингдек, қолган 7 футболчи захира (жароҳат ёки бошқа форс-мажор туфайли кимдир сафдан чиқиб қолиши мумкин) сифатида кенгайтирилган таркибда туради.

Хўш, кенгайтирилган таркибда кимлар бор? Купер бу йиғинга янги номларни ҳам таклиф этган. Масалан, "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Дилшод Раҳматуллаевни ҳам Туркияга борадиган йиғинга жалб этади. Афтидан Купер марказий ярим ҳимоя чизиғимиздан кўнгли тўлмаяпти.

Жароҳати туфайли ўтган йиғинларда тўлиқ иштирок этолмаган ҳимоячи Шерзод Аъзамов ҳам терма жамоадан чақирув олган.

Купер кенгайтирилган таркибга "Локомотив"дан 7 нафар футболчи чақирган. Улар ичида Сардор Рашидов ҳам бор. Энг кўп вакил "Пахтакор" жамоасидан чақирилган.

Туркияга 4 нафар кипер билан борилади. Жавоҳир Илёсов тўртинчи дарвозабон сифатида терма жамоадан таклиф олиш арафасида.

Тез орада ЎФА томонидан Туркияга борадиган кенгайтирилган таркиб расман эълон қилиниши керак.
Manba: zamin.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!