Ўзбекистон коронавирус туфайли нуфузли мусобақа мезбонлик қиладиган бўлди

Ўзбекистон коронавирус туфайли нуфузли мусобақа мезбонлик қиладиган бўлди

Оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати Хитойда коронавируснинг янги тури тарқалиши сабабли Қозоғистондан Ўзбекистонга кўчирилди.

Маълумотда айтилишича, мусобақани Қозоғистон ҳукумати Хитой билан чегарадош мамлакатлардан бўлган йўловчиларнинг ҳаракатига чекловлар киритгани сабабли бошқа жойда ўтказишга қарор қилинди.

«Осиё оғир атлетика федерацияси ижроия қўмитаси ҳозирги вазиятни зудлик билан муҳокама қилди ва Осиё чемпионатини Ўзбекистонга кўчириш тўғрисидаги қарорга келди», - дейилади баёнотда.

Турнир 16-25 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, Хитойда янги турдаги коронавирус билан оғриган беморлар сони 72,4 минг кишидан ошди. 1868 киши эпидемия қурбонига айланган. 

Касалликка чалинган 72 436 кишидан 12 552 инсон вирусдан даволанди ва касалхонадан чиқарилди. 1868 киши ҳаётдан кўз юмди. Бир сутка ичида мамлакатда яна 1886та янги касалланиш ҳолати аниқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!