Европанинг бир қатор давлатларида сув тошқинлари кузатилмоқда — Reuters

Европанинг бир қатор давлатларида сув тошқинлари кузатилмоқда — Reuters

"Бир неча кун давом этган кучли ёғингарчиликдан сўнг бир қатор марказий ва шарқий Европа давлатларида дарёлар сатҳи кўтарилди. Руминиянинг шарқий қисмида кучли тошқинлар оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди", — дея хабар беради агентлик.

Reuters'га кўра, келгуси кунларда минтақанинг катта қисмида янада кўпроқ ёғингарчилик ёғиши кутилмоқда. Шу сабабли, расмийлар Чехия, Полша, Словакия, Венгрия ва Германия жанубида ҳамда Австриянинг баъзи қисмларида аҳолини огоҳликка чақирмоқда.

Қайд этилишича, Чехия-Полша чегарасидаги баъзи шаҳарлар расмийлари эвакуация ишларини амалга оширган. 2002 йилги сув тошқинида катта жабр кўрган Чехия пойтахти Прагада эса сув тошқинига қарши тўсиқлар ўрнатилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!