Украина қўшинлари Курск вилоятининг яна бир ҳудудига бостириб кирди
Украина кучлари 13 сентябрь куни Курск вилоятининг Глушковский туманига бостириб кирди. Бу ҳақда ISW хабар бермоқда.
13 сентябрь куни эълон қилинган геолокация тасвирлари Украина қўшинлари яқинда Веселийдан жанубга (Глушководан жануби-ғарбда ва чегарадан уч километр узоқликда) олдинга силжишганини кўрсатади.
Россия манбаларининг таъкидлашича, Украина қўшинлари Глушковонинг жануби-ғарбий қисмида Ново Пут, Весели ва Медвеже (Весели шарқида) ҳудудларида ҳужум қилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).