Трампнинг рақиблари Харрис кампанияси учун миллионлаб доллар йиғмоқда

Трампнинг рақиблари Харрис кампанияси учун миллионлаб доллар йиғмоқда

Пойгада президентликка номзод Доналд Трампга қарши чиққан Республикачилар партияси тарафдорлари Демократлар партиясидан вице-президент Камала Харриснинг сайловолди кампанияси учун 35 миллион доллардан кўпроқ маблағ йиғишди. Бу ҳақда Newsweek журнали хабар бермоқда .

Қайд этилишича, «Республикачи сайловчилар Трампга қарши» деб номланган гуруҳ «демократларнинг Оқ уйда қолишларига ёрдам бериш» мақсадида март ойида маблағ йиғишни бошлаган.

Гуруҳ Харриснинг президентлик кампанияси учун 50 миллион доллар йиғишни режалаштирмоқда. Аввалги сайлов пойгасида худди шу гуруҳ демократларга ёрдам бериш учун тахминан 10 миллион доллар тўплаган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!