Август ойи учун WBА рейтинги эълон қилинди

Август ойи учун WBА рейтинги эълон қилинди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBА) август ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди.

Ушбу рейтингдан 8 боксчимиз ўрин олган бўлиб, уларнинг 3 нафари ўз вазн тоифаларида 1-ўринни эгаллаб турибди. Ўтган ойда вазн чемпиони бўлиб турган Мадримов бу ойда 3-ўринда қайд этилди.

Рейтингдаги боксчиларимиз:

Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 1-ўрин (ўтган ойда 1-ўрин;)

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;

Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) - 10-ўрин (ўтган ойда ҳам 10-ўрин);

Отабек Холматов (ярим енгил вазн) - 5-ўрин (ўтган ойда 5-ўрин эди;)

Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) - 13-ўрин (ўтган ой ҳам 13-ўринда эди);

Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) - ўтган ойдаги сингари 1-ўрин;

Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) - 3-ўрин;

Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 6-ўрин (ўтган ой 5-ўринда эди).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!