Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси амалий ташриф билан Жанубий Кореяда бўлди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти бошлиғи, полковник Олимжон Ахмедов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси амалий ташриф билан Жанубий Кореяга борди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф дастурига мувофиқ, делегация вакиллари Корея миллий полиция агентлиги, Корея Республикаси Миллий Ассамблеяси, Миллий суд экспертизаси хизмати, Инсон ресурсларини ривожлантириш миллий институти, Миллий полиция университети, Полиция тергов академияси ва Кюнгпук Миллий университетида бўлди.

Сафар давомида ҳар икки мамлакат ички ишлар органлари вакилларининг қатор учрашувлари ўтказилди. Уларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, яқин алоқаларни йўлга қўйиш ва шу орқали кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!