Ўзбекистон футзал терма жамоаси Россияга қарши биринчи ўйинда ютқазди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси Россияга қарши биринчи ўйинда ютқазди

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Нижний Новгород шаҳрида Россияга қарши дастлабки ўртоқлик учрашувини ўтказди. Унда мезбонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Учрашувдаги ҳисобни терма жамоамиз очди. "Стандарт"дан фойдаланиб, Акбар Усмонов дарвозани ишғол қилди. Россияликлар танаффусга қадар ҳисобда тенглаштиришди.

Руслар иккинчи бўлимни фаол бошлашди ва дастлабки 6 дақиқа ичида иккита гол уришди. 31-дақиқада эса Илҳом Ҳамроев ҳисобни биттага қисқартирди.

Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида Россия тўртинчи голни уришга муваффақ бўлишди. Баҳс сўнгида Ўзбекистон беш футболчи тактикасида ҳаракат қилди, аммо рақиб дарвозасига йўл тоа олмади.

Футзал. Назорат учрашув
РОССИЯ - ЎЗБЕКИСТОН - 4:2
Голлар: Андрей Панкратов (17), Янар Асадов (23, 37), Артём Антошкин (26) – Акбар Усмонов (10), Илҳом Ҳамроев (31)


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!