Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги: Бишкекдаги вазият барқарор ва полиция тўлиқ назоратида

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги: Бишкекдаги вазият барқарор ва полиция тўлиқ назоратида

Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг мвълум қилишича, Бишкекдаги вазият барқарор ва полициянинг тўлиқ назоратида.

Митингнинг барча иштирокчилари тарқалиб кетишди, митинг чоғида Қирғизистон Республикаси фуқаролари ва чет эл фуқаролари орасида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Аммо Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 29 нафар фуқаро тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

15 киши тез ёрдам машинасида шаҳар касалхонасига етказилган, қолганларга жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Жабрланганлардан бири Покистон фуқаросининг жағи синган.

Қолган қурбонлар қайси давлат фуқаролари ҳақида маълумот берилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!