Европа Иттифоқи етакчилари Грузиядаги вазиятни муҳокама қилиши мумкин

Европа Иттифоқи етакчилари Грузиядаги вазиятни муҳокама қилиши мумкин

Журналистларга Брюсселдаги манба маълум қилишича, 21 май куни ЕИ Кенгашининг умумий масалаларга бағишланган мажлисида аъзо мамлакатлар вазирлари июнда бўладиган саммит кун тартибини муҳокама қилади. Шунингдек, анжуманда Грузияда юзага келган иноагентлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси билан боғлиқ вазият муҳокама қилиниши эҳтимоли ҳам юқори. Ташқи сиёсат масалалари рўйхатидан Яқин Шарқдаги вазият ҳам жой олиши мумкин.

Грузия парламенти сешанба куни кўпчиллик овоз билан хорижий агентлар тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди. ЕИ жараённи қоралаган. Бу ҳаракат мамлакатнинг ЕИга қабул қилинишига тўсиқ бўлиши мумкинлигини айтиб, Тбилисини ушбу қарорни бекор қилишга чақирган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!