Тошкентда меҳмонхонада одамлар тинчлигини бузган Исроил фуқароси 15 суткага қамалди

Тошкентда меҳмонхонада одамлар тинчлигини бузган Исроил фуқароси 15 суткага қамалди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган меҳмонхонада одамлар тинчини бузган Исроил фуқароси жавобгарликка тортилди.

Узнеwс нашрининг иш ҳужжатига таяниб ёзишича, 16 май куни соат 22:30 да меҳмонхона ишчиси Тошкент шаҳар ИИББ ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, исроиллик мижоз Александер Хаустав устидан шикоят қилган.

Аниқланишича, у меҳмонхонада кечаси баланд овозда мусиқа қўйиб, фуқароларнинг тинчлигини бузган. Бундан ташқари, маст ҳолатда меҳмонхонага пешоб қилган. Ҳолат юзасидан келган ИИО ходимлари уни ИИБ бўлимига таклиф қилишганида боришдан бош тортиб, ИИО ходимларининг қонуний талабини бажармаган.

Суд мажлисида ҳуқуқбузар Александер Хаустав айбига иқрорлик билдириб, ўша куни уйида спиртли ичимлик истеъмол қилганини, Ўзбекистонга пасха байрами муносабати билан, ота-онаси қабртошларини янгилаш учун келганини билдирган.

Суд қарори билан фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 192-моддаси (маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш) ва 194-моддасининг 1-қисмида (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 15 сутка маъмурий қамоқ ҳамда БҲМнинг 4/3 қисми миқдорида (533 минг сўм) жарима жазоси тайинланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!