Ўзбекистон фуқаролари қайси тизимлардан кўпроқ норози?

Ўзбекистон фуқаролари қайси тизимлардан кўпроқ норози?


Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда туман, шаҳар жамиятларига 2019 йилнинг 12 ойлигида фуқаро (истеъмолчи)лардан жами 10261 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 5096 таси оғзаки, 3519 таси ёзма, 1646 таси эса электрон шаклда юборилган.

• 3991 таси (38,9%) - савдо соҳасига, 
• 865 таси (8,4%) - газ таъминоти соҳасига, 
• 1228 таси (12,0%) - электр таъминоти соҳасига, 
• 534 таси (5,2%) - сув таъминоти соҳасига, 
• 472 таси (4,6%) - коммунал хизмат соҳасига, 
• 178 таси (1,7%) - соғлиқни сақлаш соҳасига, 
• 878 таси (6,6%) - хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига, 
• 301 таси (2,9%) - транспорт соҳасига, 
• 299 таси (2,9%) - алоқа (ва интернет) соҳасига, 
• 1516 таси (14,8%) эса бошқа соҳаларга тўғри келишини кўришимиз мумкин.

Мазкур ариза ва шикоятларнинг 9736 таси яъни, 94,9 % ижобий ҳал этилиши натижасида истеъмолчилар фойдасига жами 10 174 967 565 сўм етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!