Ўзбекистон биринчи чоракда 12 минг тоннадан зиёд парранда гўшти импорт қилди

Ўзбекистон биринчи чоракда 12 минг тоннадан зиёд парранда гўшти импорт қилди

Жорий йил январ – март ойларида Ўзбекистон дунёнинг 14 мамлакатидан 12,4 миллион АҚШ доллари миқдорида 11,7 минг тонна парранда гўштини импорт қилди. Бу ҳақида “Дунё” АА мухбири маълум қилди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таянган ушбу маълумотга кўра, парранда гўштини импорт қилиш ҳажми ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 1,1 минг тоннага ошган.

Ўзбекистон парранда гўштини Полша (3,3 минг тонна), Туркия (2,7 минг тонна), Россия (1,7 минг тонна), Белгия (1,6 минг тонна), АҚШ (828,5 тонна), Литва (484 тонна), Нидерландия (428 тонна) ва Германиядан (261 тонна) харид қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!