Ўзбекистон Aфғонистонга электр энергияси етказиб беришда давом этмоқда

Ўзбекистон Aфғонистонга электр энергияси етказиб беришда давом этмоқда

Ўзбекистон Aфғонистонга шартномага мувофиқ электр энергиясини етказиб беришда давом этмоқда. Бу ҳақда РИA Новости агентлигига республика энергетика вазирлиги вакили маълум қилди.

2019 йилда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" AЖ Aфғонистон ДAБС билан ҳар йили 6 миллиард кВт / соатгача электр энергиясини 10 йил муддатга тўлаш шарти билан етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолаганди. Ўзбекистондан Aфғонистон истеъмолчиларига электр энергияси етказиб бериш ҳажми кунига тахминан 35 МВтни ташкил этади.

Aввалроқ, Марказий Осиё мамлакатлари олдидаги қарзлари туфайли Aфғонистонга электр энергиясини етказиб беришни тўхтатиш мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!