"Ўзбек" жазирамасида автоуловларда саёҳат қилиш қоидалари

"Ўзбек" жазирамасида автоуловларда саёҳат қилиш қоидалари

Aвтоулов мутахассислари иссиқ ҳавода машинани саёҳатга қандай тайёрлаш лозимлигини айтиб беришди.
Биз "ўзбек" жазирамасида автоуловларда саёҳат қилишнинг нуанслари ҳақида гапириб берамиз.

Мамлакатда жазирама об ҳаво ҳукм сурмоқда, бу ҳайдовчилар учун жуда хавфли. Мутахассислар ҳайдовчилар учун бундай иқлим шароитида саёҳат қилишда фойдали бўладиган бир қатор тавсияларни санаб ўтдилар.

"Олдиндан сиз кондиционер тизимлари ва электрониканинг қандай ишлашини кўришингиз керак, йўлда қайнаб кетмаслиги учун батареянинг ҳолатини текширинг," - сўзларини келтиради Aутонеwс экспертлари.

Юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари, алкоголсиз ичимликлар ва кўпроқ миқдорда минерал сувларни олишни унутмаслик керак. Aгар ҳайдовчи ҳайдаш пайтида бош оғриғи, бош айланиши ёки шунчаки ҳолсизликни сезса, у ҳолда бу ҳолат нормаллашмагунча ҳайдашни давом эттира олмайди.

Энг яхшиси сояда бир жойда қолиб, ўзингизни тоза ҳаво билан таъминланг. Соғлиғингиз ёмонлашган ҳолатида сиз тез ёрдам чақиришингиз ёки бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларидан ёрдам сўрашингиз мумкин. Шунингдек, сиз уяли телефон қувватланганлигига, электр қувватлагич ва керакли дори-дармонларни олганингизга ишонч ҳосил қилишингиз керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!