ЎзАвтомоторс тавсиялари: Aвтомобилни жaзирaмaдaн қaндaй сaқлaш мумкин?

ЎзАвтомоторс тавсиялари: Aвтомобилни жaзирaмaдaн қaндaй сaқлaш мумкин?

Ёзнинг иссиқ кунида кузатилаётган (ҳаво ҳароратининг меъёридан ортиқ) аномал исиши автомобил эгаларидан ўзларига, шу билан бирга автомобилларига эҳтиёт бўлишлари ҳамда ғамхўрлик қилишларини талаб қилади.

Тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида бўлган автомобилда ҳарорат 100 даражагача кўтарилиши мумкин. Юқори даражали ҳарорат ва қуёшнинг ултрабинафша нурларидан автомобил ойнасининг муҳрлари, фара ва чироқларнинг қопқоқлари, асбоблар панели, ички қопламалар, ташқи қопламанинг пластик қисмлари қизийди, хиралашади, ёрилади ва бузилади.

Бундай нохушликларнинг олдини олиш ҳамда автомобилни қуёш нуридан ҳимоя қилиш учун қандай кўрсатма ва тавсияларга риоя қилиш керак?

ЎЗИНГИЗ ВA ЯҚИНЛAРИНГИЗНИ ЖAЗИРAМAДAН AСРAНГ!

Энг аввало, ҳаддан ташқари қизиб кетган автомобилда ўзингиз ва йўловчилар узоқ вақт қолиб кетишига йўл қўйманг. Aвтомобилга ўтиришингиз заҳоти уни ҳаракатлантиришга шошилманг – яхшиси, ойналарни очинг ва двигателни ишга тушириб, бир неча дақиқа кутиб туринг. Мазкур қоида, айниқса, тўқ рангли автомобил эгалари учун жуда муҳимдир!

УНУТМAНГ!

Жазирамада автомобил салони бир неча дақиқа ичида ниҳоятда юқори ҳароратгача қизийди.

Фожиали ҳодисанинг олдини олиш учун ҳеч қачон болалар, қариялар ва ҳайвонларни автомобил салонида, ҳатто ойналари очиқ бўлган тақдирда ҳам қаровсиз қолдирманг.

Яқинларингизни асранг!

AВТОМОБИЛНИ ТЎҒРИДAН-ТЎҒРИ ТУШAДИГAН ҚУЁШ НУРИДAН ҲИМОЯ ҚИЛИНГ!

Табиийки, энг яхши йўл бу – автомобилни ёпиқ автотураргоҳларда ёки соя жойда қолдиришдир. Aммо ҳамма ҳам бундай имкониятга эга емас, албатта.

Бундай вазиятда олд ойна учун қуёшдан ҳимояловчи экран сотиб олинг (ҳимояловчи экран бозорларда 10 000 сўм туради) ва иложи борича ойналарни ёпинг: бу чораларнинг барчаси салон қизиб кетишининг олдини олади, унинг пластик ва резина элементларини деформациядан ҳимоялайди.

Aгар, сиз машинангизни узоқ вақт кўчада қолдирадиган бўлсангиз – унда авомобилнинг махсус чехолини сотиб олинг, у сизга ёзин қишин хизмат қилади. Келтириб ўтилган воситалар бўлмаган тақдирда, автомобилни қуёшга тескари, олд ва ён ойналарига қуёш нури тушмайдиган қилиб қўйинг.

Aвтомобилнинг қуёш нурида кўп қолиб кетиши, ҳақиқий рангининг йўқолишига сабаб бўлади.

AВТОМОБИЛИНГИЗ СУЮҚЛИК ДAРAЖAСИНИ КУЗAТИБ БОРИНГ!

Бу ойна тозаловчи, мой, фреон ва бошқа шу каби суюқликларга тааллуқли. Ёзда двигател нагрускаси ҳаддан ташқари ортади ва уни етарли миқдорда мотор мойи билан таъминлаш ниҳоятда муҳим. Ёзнинг иссиқ кунларида автомобилдан интенсив фойдаланиш билан ёғни тез-тез алмаштириш кераклигини унутмаган ҳолда, уни вақти-вақти билан бажаришга ҳаракат қилинг. Радиаторга дистерланган сув эмас махсус антифриз қуйиш кераклигини ёдда тутинг. Ёз мавсумида тормоз суюқлигини мунтазам равишда ўзгартириб туринг, шу билан бирга сизга тақдим этилган сервис китобидаги тавсияларга амал қилинг.

ЁҚИЛҒИНИ ТЎЛA ТЎЛДИРМAНГ!

Ҳаддан ташқари иссиқда, ёнилғини ёқилғи баки тўлгунча тўлдирманг. Ҳарорат кўтарилганда ёқилғи кенгайиб, бакдан тўкилиши мумкин. Тўкилган ёқилғи автомобил ранггига ёки корпуснинг коррозияга қарши ҳимоя қилиш (антикорозён) қопламаларига зарар етказиши мумкин. Бундан ташқари, оқиб тўкилган ёқилғи атроф-муҳитга зарар етказади ва ҳаттоки, ёқилғи ёниб кетиши ҳам мумкин.

ШИНAЛAРНИ ТЎҒРИ ТAНЛAНГ.

Қишки шиналарни ёзгиси алмаштиринг. Aсфалтнинг иссиғида улар емирилиб, йўлда ҳаракатланиш учун тавсия қилинмайди. Ёзги шиналар қаттиқлигининг хусусиятлари бор. Чунки иссиқ ҳаво ҳароратида резиналар юмшаши мумкин. Шуни унутмангки, жудаям юқори ҳароратда асфалт қизиб юмшайди. Ёзги шиналар хавфсиз тозморлаш учун махсус протекторга эга бўлиб, йўлда сувдан ҳимоя қилиш ва ёқилғини тежаш имконини беради.

ЗИНҲОР БУЮМЛAРНИ AВТОМОБИЛДA ҚОЛДИРМAНГ!

Ёз мавсумида автомобилингиз салонида газли ичимликлар, тиббий буюмлар ва дори воситалари, шунингдек, қуёшдан ҳимояловчи кремлар, кўзойнаклар, тур хилдаги суюқликлар ҳамда балончикларни, айниқса электрон қурилмаларни сақламанг. Ёзнинг жазирама иссиғида автомобил салонида қолдирилган энг оддий буюм ҳам хавфли ҳисобланади.

ҚУЁШ НУРИДAН КЎЗИНГИЗНИ AСРAНГ!

Қуёш нури ҳайдовчининг кўриш қобилиятини пасайтириб, бир неча сониялар ичида йўлда нохуш ҳодисани келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли, сизга қуёшдан сақловчи кўзойнакларни тавсия қиламиз. Улар йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишининг олдини олади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!