Уй-жойни ижарага бериш шартномаси қандай муддатга тузилади?

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси қандай муддатга тузилади?

Давлат солиқ қўмитаси қарори билан кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, кўчмас мулк ижара шартномалари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексида белгиланган тартибда тузилади ва давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйилади.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 612-моддасига мувофиқ уй-жойни ижарага бериш шартномаси беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади. Агар шартномада муддат кўрсатилган бўлмаса, у беш йилга тузилган ҳисобланади.

Жисмоний шахслар томонидан Уй-жойни ижарага бериш шартномалари мазкур намунавий шаклга мувофиқ ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан ихтиёрий шаклда тузилади.

Тарафларнинг келишувига биноан Уй-рўзғор буюмларини топшириш-қабул қилиш ва коммунал тўловлар учун ўрнатилган ўлчов асбобларининг кўрсаткичларини қайд қилиш далолатномаси мувофиқ шаклда Уй-жойни ижарага бериш шартномаларига илова қилиниши мумкин.

Ижарага берувчи ёки унинг вакили (ишончли бошқарувчи) кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

а) кўчмас мулк ижара шартномасини мажбурий ҳисобга қўйиш ҳақида сўровнома;
б) кўчмас мулк ижара шартномаси;
в) ижарага берувчи жисмоний шахснинг ёки юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи, вакилнинг (ишончли бошқарувчининг) ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхаси.

Мазкур бандда кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан ташқари бошқа қўшимча ҳужжатларни талаб қилинишига йўл қўйилмайди.

Ижарага берувчи ёки унинг вакили (ишончли бошқарувчи) кўчмас мулк ижара шартномасини шартнома тузилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйиши шарт.

Кўчмас мулк ижара шартномасининг ойлик ижара тўлови суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдордан кам бўлиши мумкин эмас.

Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйишда тўлов ундирилмайди.

Кўчмас мулк ижара шартномасини ҳисобга қўйиш ижарага берувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали электрон тарзда амалга оширилади.

Бунда, ижарага берувчи томонидан шахсий кабинет орқали сўровнома тўлдирилади ва унга кўчмас мулк ижара шартномаси ҳамда ижарага берувчи жисмоний шахснинг ёки юридик шахс раҳбарининг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси бириктирилади.

Manba: kun. uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!