Уруш пайтидаги каби: "Уимблдон" 1945 йилдан бери биринчи марта бекор қилинди
Англияда анъанавий равишда ёзнинг бошида бўлиб ўтадиган "Уимблдон Катта дубулға"нинг асосий теннис мусобақаларидан бири бу йил ўтказилмайди. Ушбу мусобақалар охирги марта Иккинчи Жаҳон уруши пайтида бекор қилинган эди.
“Sky Germany”нининг маълум қилишича, COVID-19 коронавирусининг глобал эпидемияси сабабли Уимблдонни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.
“Эртага Уимблдон директорлар кенгашининг йиғилишини ўтказади, улар ҳамма нарсани тўлиқ ҳал қилишади. Мен АТP ва WТА бошқарувидаман. Асосий қарорлар аллақачон қабул қилинган ва Уимблдон уларни чоршанба куни расмий равишда эълон қилади. Бунга шубҳа йўқ. Бу ҳозирги вазиятда зарурий чора, - деди Германия теннис федерацияси вице-президенти Дик Хордорф.
Маълумот ўрнида, "Уимблдон" 29 июнь - 12 июль кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.