Ургутда ҳам ОТМ ташкил этилади

Ургутда ҳам ОТМ ташкил этилади

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2020 йил 1 июлдаги қарорига кўра, Ургут туманидаги иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи ўрнида Самарқанд давлат университетининг филиали ташкил этилади.

Самарқанд давлат университети қабул комиссиясининг Kun.uz’га маълум қилишича Ургутдаги филиал 2021-2022 ўқув йилидан талабаларни қабул қилади. Унгача филиал учун ажратилган коллеж олий таълим стандартларига мувофиқ қайта таъмирланиб жиҳозланади.

Эслатиб ўтамиз, Ургут тумани аҳоли сони бўйича мамлакатимизда 1-ўринда туради ва бу ерда қарийб 600 минг одам яшайди. Аҳоли сони кўплигига қарамасдан бу туман ёшларининг ОТМга кириб ўқиш натижаси мамлакатда энг паст кўрсаткичларда бўлиб келяпти.

Бундан ташқари, қарорга кўра Ургут туманида фаолият кўрсатган Самарқанд давлат университетининг 3-академик лицейи жойлашган бино ва иншоотлар университет ҳузурида аниқ фанларга ихтисослаштирилган иқтидорли ўқувчилар мактабини ташкил этиш учун ажратилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!