Британия Бош вазири Кей Стармер АҚШ президенти Жо Байден билан Украинадаги можаро юзасидан «узоқ ва самарали» музокаралар ўтказганини, икки давлат «кучли позиция»га келганини айтди.
Бироқ, июль ойида лавозимга киришган Стармер, бу жуфтлик Украинанинг Ғарбнинг узоқ масофали қуролларидан Россиянинг ўзида нишонларга ҳужум қилиш учун фойдаланиши мумкин бўлган чекловларни юмшатиш бўйича янги қарор қабул қилганми ёки йўқми, деган саволга изоҳ беришдан бош тортди.
«Бу маълум бир қобилият ҳақида бўлган учрашув эмас эди», деди у.
Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, узоқ масофали зарбаларга рухсат бериш «НАТО давлатлари, АҚШ ва Европа давлатлари Россия билан урушаётганини англатади», бу эса Москвадан «тегишли қарорлар» қабул қилишини талаб қилади.
Ғарб иттифоқчилари ҳозиргача Киевга етказиб берган қурол-аслаҳаларини Россия ичида ишлатишга рухсат беришдан бош тортган, эҳтимол, улар Москва ўзининг ядровий арсеналига жавоб қайтариши мумкинлигидан хавотирда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.