Украинада Байден ва Порошенкога қарши жиноий иш очилди

Украинада Байден ва Порошенкога қарши жиноий иш очилди

Украинада мамлакатнинг собиқ раҳбари Петра Порошенко ҳамда АҚШнинг янги Президенти Жо Байденга нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда Порошенконинг адвокати Игорь Голованга таяниб, «5.ua» сайти хабар бермоқда.

«22 январь куни, АҚШ Давлат раҳбарининг инаугурациясидан икки кун ўтиб, иккита янги жиноий иш рўйхатга олинди, — дейди Головань. — Уларда гўёки Порошенко ва Байден Украинанинг собиқ бош прокурори Шокиннинг ишига аралашганликда айбланган”.

У жиноий иш қўзғатилишини Украина ва АҚШ ўртасидаги стратегик ҳамкорликни издан чиқаришга уриниш деб атаган.

Ўтган йилнинг май ойида Украина Олий Радаси депутати Андрей Деркач Порошенко ва Байденнинг 2016 йилдаги тахминий аудиоёзувларини эълон қилган эди. Унда АҚШнинг ўша пайтдаги вице-президенти Укранина раҳбарига бош прокурор Виктор Шокинни ишдан бўшатиш учун 1 миллиард доллар ваъда қилгани ҳамда олигарх Игорь Коломойскийни “орқадаги чипқон” деб атагани акс этади.

Порошенкога нисбатан “давлатга хиёнат” моддаси асосида жиноий иш қўзғатилган. У аудиёзувни сохтакорлик деб атаб, бу ишда Кремлнинг “қўли” борлигини иддао қилган. Порошенконинг номи айни пайтда бир қатор жиноий ишларда, жумладан, жиноий даромадларнинг оффшор ҳудудлар орқали легаллаштириш, пул ювиш, конституцион тузумни ағдариш сингари “иш”ларда тилга олинган.

Февраль ойида Украинанинг Давлат тергов бюроси Байденнинг Шокинга босим ўтказган бўлиши мумкинлиги эҳтимоли бўйича жиноий иш қўзғатган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!