Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Олександр Сирский феврал ойида ушбу лавозимга тайинланганидан кейин илк интервьюсини берди

Украина Қуролли кучлари Бош қўмондони Олександр Сирский феврал ойида ушбу лавозимга тайинланганидан кейин илк интервьюсини берди

"Укринформ" давлат агентлиги томонидан чоп этилган мақолада бош қўмондон фронтдаги вазият, Украина қўшинларининг янги стратегияси ва сафарбарлик режаларидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.

Сирскийнинг интервьюсидан асосий иқтибослар:

◾️ Ички ресурсларимизни ўрганиб чиқиб, Қуролли Кучларнинг жанговар кучига аниқлик киритилгач, 500 минг кишини сафарбар қилиш талаби сезиларли даражада камайтирилди. Биз Украина ҳимоясига қодир бўлган шахслар сони етарли даражада бўлишини кутамиз. Гап нафақат сафарбар этилганлар, балки кўнгиллилар ҳақида ҳам кетмоқда;

◾️ Мақсадимиз ҳудудларимизни йўқотишнинг олдини олиш, душманга максимал даражада йўқотишлар етказиш, ҳужумкор ҳаракатлар учун захираларни шакллантириш ва тайёрлашдир;

◾️ Россия Донецк ва Луганск вилоятларининг маъмурий чегараларигача келиш, Запороже вилоятида Днепр дарёсининг чап қирғоғида Украина Қуролли кучларини орқага суришни режалаштирмоқда;

◾️ Айрим ҳудудларда вазият кескинлигича қолмоқда, аммо назорат қилиш мумкин. Россия Федерацияси катта йўқотишлар билан оммавий ҳужумлар тактикасини давом эттирмоқда, аммо унинг кичик ютуқлари фақат тактик аҳамиятга эга;

◾️ Россия аскарлар сони, қурол-яроғ бўйича устунликни сақлаб қолмоқда. Отилган ўқ-дориларнинг нисбати 6:1 ни ташкил этмоқда;

◾️ Россия авиация фаолиятини сезиларли даражада оширди ва Украина позицияларини йўқ қилиш учун ўта кучли бомбалардан фойдаланмоқда;

◾️ Украина Қуролли Кучлари қуроллар сони билан эмас, балки аниқлик орқали курашмоқда. Айниқса дронларларнинг афзалликларидан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!