UFC хўжайинлари 6 ойда рекорд даражада даромад кўрди

UFC хўжайинлари 6 ойда рекорд даражада даромад кўрди

UFC промоушенига эгалик қилувчи Endeavor сармоядорлар гуруҳи ортда қолган ярим йиллик учун молиявий ҳисоботни эълон қилди.

Олти ойликда промоушен тарихидаги рекорд даражада соф фойда кўрилган. 2021 йилнинг январидан то шу кунигача UFC кўрган даромад 1.1 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 650 миллион долларга кўп деганидир. Пандемия даврида фақат Дана Уайтдек иш кўзини биладиган тадбиркоргина шунча пул ишлай олади.

"Пандемик вазиятга қарамай, оқилона олиб борган сиёсатимиз муваффақиятимиз калити бўлиб хизмат қилди. Иккинчи уч ойликда учта рақамланган UFC турнирини ўтказдик. Ушбу шоуларга чиқарилган чипталар сотувидан рекорд даражада фойда олдик. Шунинг эвазига UFC тарихидаги энг кўп даромадга айнан шу олти ойликда эга бўлдик", - дейилади келтирилган ҳисоботда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!