Тўрт ойда зўрға сал пастга тушган долларнинг расмий курси қимматлашни бошлади

Тўрт ойда зўрға сал пастга тушган долларнинг расмий курси қимматлашни бошлади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси душанба куни 13 сўмга ошади ва 8325,6 сўмни ташкил қилади. Бундай хулоса валюта биржасидаги бир ҳафталик савдо кўрсаткичларидан келиб чиқмоқда.

Долларнинг биржа курси шу ҳафта давомида 12 сўмга ошди ва 8329 сўмда тўхтади. Ҳафта давомида биржада амалга оширилган савдоларнинг умумий миқдори 379,17 млн АҚШ долларига тенг бўлди.

15 декабрга келиб, тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шохобчаларидаги долларнинг ўртача харид курси 8330 сўмни ташкил қилмоқда, сотув курси эса 8360 сўмга тенг.

Шу ҳафта Марказий банк долларнинг расмий курсини 2,2 сўмга пасайтирди. Бу 4 ойда илк бор юз берди.

Manba: 7news.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!