Туркманистоннинг Аркадаг шаҳрининг очилиши 29 июнга белгиланди

Туркманистоннинг Аркадаг шаҳрининг очилиши 29 июнга белгиланди

Туркманистоннинг Аркадаг шаҳрининг очилиш маросими 29 июн куни бўлиб ўтади.

Тегишли фармонни президент Сердар Бердимуҳамедов имзолади, дея хабар бермоқда Turkmenistan Today.

“Ташқи ишлар вазирлиги, Аркадаг шаҳри маъмурияти, Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Маданият вазирлиги ҳамда Саноатчилар ва тадбиркорлар иттифоқи биргаликда 2023-йилнинг 29-июн куни Аркадаг шаҳрининг очилиш маросимини юқори ташкилий даражада таъминлайди”, — дейилади ҳужжатда.

Аввалроқ Туркманистон президенти Аркадаг шаҳрининг иккинчи босқичи қурилишини бошлаган эди.

Аркадаг — Туркманистондаги шаҳар, Ахал вилоятининг маъмурий маркази. У фаол қурилиш босқичида. Тахминан 70 минг киши истиқомат қиладиган янги маъмурий марказ Ашхободдан 30 км жануби-ғарбда жойлашган 950 гектар майдонда қурилмоқда.

Мега-лойиҳани амалга ошириш 2019 йилда бошланган.

Лойиҳа Туркманистон Халқ Маслаҳатияси раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ташаббуси билан амалга оширилди.

Шаҳар “ақлли шаҳар” консепсияси асосида янги авлоднинг илғор технологияларидан фойдаланган ҳолда барпо этилмоқда.

Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов “Аркадаг” (ҳомийси) унвонига эга.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!