Туркманистон президенти 365 нафар маҳбусни афв этди

Туркманистон президенти 365 нафар маҳбусни афв этди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Қадр кечаси (“Қадр кечаси” ёки “Аҳя кечаси” – таҳр.) муносабати билан 365 маҳбусни афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Бу ҳақда у “Ватан” телекўрсатувида маълум қилди.

“Ҳурматли Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, анъанага кўра, муборак Қадр кечаси арафасида содир этган жинояти учун судланган, лекин қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган фуқароларни афв этиш тадбирларини ўтказмоқдамиз. Туркманистонда маҳкум этилган 356 нафар фуқаронинг муқаддас Қадир кечаси яқинлашиб келаётгани муносабати билан афв этиш тўғрисидаги фармонни имзоланг”, — деди президент мамлакат Вазирлар Маҳкамаси мажлисида.

Бердимуҳамедов Туркманистон Президенти ҳузуридаги Фуқаролик ва афв этиш масалалари бўйича таклифлар тайёрлаш комиссияси раиси Бегенч Гундоғдиевга ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари билан биргаликда маҳкумларни қамоқда сақлаш жойларидан озод қилиш ва қайтариш бўйича зарур ишларни амалга оширишни топширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!