Туркияда янги йилнинг биринчи куни яна бир ўзбекистонлик фуқаро вафот этди

Туркияда янги йилнинг биринчи куни яна бир ўзбекистонлик фуқаро вафот этди

Туркияда янги йилнинг биринчи куни яна бир ўзбекистонлик фуқаро вафот этди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

"Истанбулдаги Бош консулхона маълумотларига кўра, 2021 йил 1 январь куни Истанбул шаҳрида 1974 йил 11 июнда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ш.Р юрак етишмовчилигидан вафот этган.

Бош консулхона Туркиянинг ваколатли идоралари билан алоқада бўлиб турибди. Вафот этган фуқаронинг жасадини Ўзбекистонга дафн этиш учун юборишни ташкил қилишда марҳумнинг яқинларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумларнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарур ҳолатларда Aнқара шаҳридаги мамлакатимиз элчихонасига (тел.: +90-312-441-38-71, +90-312-441-17-46) ва Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага (тел.: +90 212-323-20-36, +90 212-323-20-37) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини 10-қаватдан ташлаб, вафот этгани ҳақида хабар берилганди. ТИВ бу воқеани ҳам расман тасдиқлади.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!