Туркия тез орада коронавирус инқирозидан чиқади - Эрдўған

Туркия тез орада коронавирус инқирозидан чиқади - Эрдўған

Туркия коронавирус келтириб чиқарган инқироздан чиқиш бўсағасида турибди. Бу ҳақда бугун, 5 май куни мамлакатдаги етакчи Адолат ва тараққиёт партияси вакиллари билан ўтказилган музокараларда президент Ражап Таййип Эрдўған маълум қилди, деб ёзмоқда «Известия».

«Туркия коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда, аксарият ривожланган мамлакатларга қараганда, муваффақиятли қадамлар ташлади. Туркия пандемия етказган зарарни қисқа муддатларда бартараф этиб, иқтисодий соҳада янги олға қадамлар ташлаши шарт», — «Anadolu» агентлиги президентдан ана шундай иқтибос келтирмоқда.

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа Туркия коронавирус инфекцияси юқори чўққисини босиб ўтаётганини 29 апрель куни маълум қилиб, Европада коронавирусдан энг паст ўлим кўрсаткичи Туркияда эканини таъкидлаганди.

Туркия — коронавирус энг кўп аниқланган 8-мамлакат.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!