АҚШнинг Теннесси штатида бортида 20 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради. Туллаҳома шаҳри расмийларига кўра, воқеа маҳаллий аеродромдан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай содир бўлган. Самолётда бўлганларнинг барчаси тирик қолган, тўрт нафар жабрланувчи вертолётда шифохонага етказилган.
АҚШ Федерал Авиация бошқармаси (FАА) маълумотларига кўра, сўз юритилаётган самолёт икки двигателли De Havilland Canada DHC-6 Twin Otter бўлган. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, самолёт парашютда сакраш машғулотларида фойдаланилган.
Интернетда жойлаштирилган фотосуратларда самолётнинг думи шикастланган ва қаноти йиртилган ҳолда ўт ичида ётгани акс этган. Шаҳар матбуот котиби Лайл Расселнинг айтишича, ҳалокатда аеропорт ва бошқа бинолар зарар кўрмаган.
Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум, АҚШ Федерал авиация маъмурияти ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ўз текширувларини бошлади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.