Тунисда икки йўловчи автобуси тўқнашиши натижасида 40дан ортиқ одам жароҳатланди

Тунисда икки йўловчи автобуси тўқнашиши натижасида 40дан ортиқ одам жароҳатланди

Тунис пойтахти марказида якшанба куни содир бўлган иккита автобус иштирокидаги тўқнашувда камида 47 киши жароҳат олди.

Маҳаллий “Mosaique Fm” радиостанцияси хабарига кўра, ҳодиса назорат остига олинган чорраҳада содир бўлган. Сайёҳлик компаниясига тегишли  автобус пойтахт бўйлаб белгиланган тезлик чегарасидан ошиқ ҳаракатланиб, “Tunisair” миллий авиакомпанияси ходимларини олиб кетаётган бошқа йўловчи автобуси билан тўқнашган.

Иккала транспорт воситасининг йўловчилари ва ҳайдовчилари касалхонага ётқизилган. Ҳайдовчилардан бири оғир аҳволда. Жабрланганларнинг қолган қисми тиббий кўрикдан сўнг шифохонадан чиқарилган.

Транспорт ва логистика вазири Моэз Шакшук тўқнашувнинг аниқ сабабларини аниқлаш учун тўлиқ текширув ўтказишни буюрган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!