АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп миллиардер инвестор Стивен Файнбергни Пентагон раҳбари ўринбосари лавозимига таклиф қилди.
Бу ҳақда Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.
"Стивен Файнберг мудофаа вазири ўринбосари бўлиб ишлайди ва Пентагонни яна буюк қилишга ёрдам беради", — деб ёзган Трамп. У Файнбергни "жуда муваффақиятли бизнесмен" деб атади ва илгари АҚШ мудофаа вазири лавозимига номзоди илгари сурилган Пит Хегсет билан ҳамкорлик қилишини таъкидлади.
64 ёшли Стивен Файнберг Принстон университетини тамомлаган. 1992 йилда у Cerberus Capital Management хусусий инвестиция компаниясига асос солган, кейинроқ Трампнинг давлат раҳбари сифатидаги биринчи муддатида Президент ҳузуридаги разведка бўйича маслаҳат кенгашини бошқарган. Американинг Forbes журнали Файнбергнинг бойлигини 5 миллиард долларга баҳолаган.
Инвестор Трамп ўз маъмуриятида юқори лавозимга кўрсатган 11-миллиардерга айланади.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.