АҚШ Иммиграция ва божхона назорати 2023 йил сентябрдан 2024 йил сентябргача Ўзбекистонга 572 кишини депортация қилган. Бу ҳақда 2024 йил 19 декабрь куни эълон қилинган ҳисоботда келтирилган.
Ҳисоботга кўра, бу давр ичида 192 мамлакатга 271 484 киши депортация қилинган бўлиб, бу сўнгги 10 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Депортация қилинганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки баравар кўп, яъни 142 580 киши чиқариб юборилган.
Ўн йилликда максимал кўрсаткич 2014 йилда қайд этилган – 315 943 киши. Дональд Трампнинг АҚШда биринчи муддатда президентлик қилган пайтида (2019 йилда) энг кўп депортация қилинганлар сони 267 258 нафарни ташкил қилган.
Депортациялар сонининг кўпайиши парвозлар, жумладан, дам олиш кунлари учиш ва Гватемала, Гондурас ва Салвадор каби мамлакатларга мигрантларни қайтаришнинг осон тартиблари ортиб бораётгани билан боғлиқ. Олти йил ичида биринчи марта Хитойга парвоз амалга оширилди, шунингдек, Альбания, Миср, Грузия, Ҳиндистон, Руминия, Тожикистон, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларга депортациялар ташкил этилди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ ижтимоий тармоқларда газ ҳисоблагичларнинг батареялари билан боғлиқ муаммолар кузатилаётгани юзасидан тарқалган хабарларга муносабат билдирди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.