Россия таркибида келажакда янги ҳудудлар пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев гапириб ўтди. У Украинага тегишли бўлган Донецк, Луганск, Запорожье ҳамда Херсон вилоятлари кенг кўламли босқин пайтида Россия томонидан босиб олинганига ишора қилиб, бу давом этиши мумкинлигини айтган.
«Бу ҳудудларнинг (Украинанинг босиб олинган ерлари) салоҳияти тўлиқ рўёбга чиқарилиши керак. Биз бу билан халқ дастури доирасида шуғулланамиз. Унга «Янги ҳудудларни ривожлантириш» бўлими киритилган. Айтганча, агар мамлакатимиз таркибига яна янги, лекин бизга жуда яқин ҳудудлар қўшилса, бу тажрибадан келажакда ҳам фойдаланиш мумкин. Ахир бу эҳтимолдан холи эмас», деган Медведев.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия Курск вилоятидаги Украина позицияларига ҳужум қилиш учун Шимолий Корея аскарларини юборишни бошлади, деди Украина президенти Владимир Зеленский.
Ҳозирда буюртмачи-пудратчи ташкилот — «Термиз қурилиш индустрия саноат» ИК томонидан муаммони бартараф этиш мақсадида барча керакли қурилиш материаллари олиб келинган
Пхенян тарғиботчилари Жанубий Кореяда президент Юннинг ўтган ҳафта ҳарбий ҳолат эълон қилиш тўғрисидаги ҳайратланарли қароридан сўнг юзага келган сиёсий ғалаённи изоҳлашда шошилмади.
Россия ўз қўшинларини Сурия шимолидаги фронт чизиғидан ва Алавий тоғларидаги постлардан қисман олиб чиқмоқда, аммо уларни иккита асосий базада - Латакия вилоятидаги Хмеймим авиабазаси ва Ўрта эр денгизи соҳилидаги Тартус ҳарбий-денгиз базасида қолдирмоқда. Бу ҳақда Reuters Суриянинг тўрт нафар расмийсига таяниб ёзмоқда.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.