Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко НАТО «Россия билан урушга тайёрланмоқда» деган фикрни айтди.
Унинг сўзларига кўра, Москва мудофаа соҳасида режалаштиришда альянс билан эҳтимолий ҳарбий тўқнашувни ҳисобга олган. «НАТО Россия билан қуролли тўқнашувга тайёрланмоқда. Бизнинг ҳарбий хавфсизликни мустаҳкамлаш бўйича таклифларимиз АҚШ ва унинг иттифоқчилари томонидан рад этилди. НАТОнинг тажовузкор хатти-ҳаракатлари ва у билан боғлиқ Россия хавфсизлигига тўғридан-тўғри таҳдидлар бизнинг ҳарбий қурилишимизда ва мудофаа соҳасидаги режалаштириш жараёнида ҳисобга олинади,» - деди Александр Грушко.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари ўз сўзларини НАТО ҳарбий контингенти сонини кўпайтираётгани ва Россия чегаралари яқинида машғулотлар ўтказаётгани билан изоҳлади. Унинг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Грушконинг сўзларига кўра, Россия тўғридан-тўғри тўқнашувга йўл қўймаслик, шу жумладан ҳарбий имкониятларини намойиш этиш йўлидан бормоқда.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.