Хорватиядаги мактабга қилинган қуролли ҳужумда 7 ёшли қиз ҳалок бўлди
Хорватия пойтахтидаги бошланғич мактабда содир бўлган пичоқли ҳужум оқибатида етти ёшли қиз ҳалок бўлди, яна бир неча ўқувчи ва ўқитувчи жароҳатланди.
Hina агентлигининг мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб берган хабарига кўра, беш киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
Ҳужум жума куни эрталаб соат 9:50 да Загребнинг Пречко туманидаги бошланғич мактабларнинг бирида содир бўлди. ОАВнинг тасдиқланмаган хабарларига кўра, ҳужумчи мактабнинг 19 ёшли собиқ ўқувчиси бўлган.
Хабарларга кўра, қора кийимда бўлган ҳужумчи аввалига мактаб коридорида болага «жисмоний тажовуз қилган», кейин синф хоналаридан бирига кириб, пичоқ билан ҳужум қилган.
Қайд этилишича, ҳужумчи ўз жонига қасд қилишга уринган, бироқ полиция уни қўлга олган.
Яраланган болалар Загребдаги касалхоналарга етказилган.
«Мактабга қуролли ҳужум қилган шахс руҳий муаммолари туфайли бир йил аввал ҳам ўз жонига қасд қилишга уринган. Унинг буганги ҳаракатлари ҳам руҳиятида муаммолари борлигидан дарак беради», – дейди мамлакат ИИВ раҳбари Давор Бозинович.
Шанба куни мамлакатда миллий мотам эълон қилинди.