Ғарб давлатлари Украинага жанговар ҳаракатларга тайёргарлик кўриш имкониятини “махсус операция” (Россиянинг Украинага қарши уруши – таҳр.) бошланишидан анча олдин берган, Россия эса аввалроқ ҳаракат қилиши керак эди.
Россия президенти Владимир Путин мухбир Павел Зарубиннинг “махсус операция”ни қачон бошлаш керак бўлганлиги ҳақидаги саволига шу тариқа жавоб берди.
Путин "махсус операция"ни бошлаш учун қатъийроқ ҳаракат қилиш ва вақтни тўғри танлаш керак эди, кутиш эмас, деди, аммо аниқ сана ва муддатни айтиш қийин эканлигини таъкидлади. "Жиноят ҳаракат ёки ҳаракацизлик орқали содир этилиши мумкин. Бизнинг ҳаракацизлигимиз Россия ва унинг халқи манфаатларига қарши жиноят бўларди," дея таъкидлади Путин.
"Ҳар ҳолда, биз олдинроқ вазиятни тўғри баҳолаб, рақибларимиз Минск келишувларини бажариш нияти йўқлигини, улар шунчаки бизни чалғитаётганини тушунишимиз керак эди," деди Путин.
Унинг сўзларига кўра, "биз... янада қатъиятли ва ўз вақтида ҳаракат қилишимиз, уларни [жанговар ҳаракатларини] бошлаш учун энг мақбул пайтни танлашимиз керак эди, бундан кейин ҳеч нарса қилолмайдиган вазиятга тушиб қолишни кутмаслигимиз лозим эди."
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.