Америкалик миллиардер Илон Маск АҚШ Европада мудофаа харажатларини камайтириши кераклигини айтди.
У ўз фикрини Х ижтимоий тармоғида ўртоқлашди.
"Нега америкалик солиқ тўловчилар Европа мудофаа харажатларининг чорак қисмини молиялаштирмоқда? Айниқса, бизнинг катта бюджет тақчиллиги ва барқарор қарз ўсишини ҳисобга олсак, бу ҳеч қандай маънога эга эмас", - деб ёзади тадбиркор.
Маск АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп маъмуриятида Вивек Рамасвами билан бирга ҳукумат самарадорлигини ошириш бўйича янги департаментга раҳбарлик қилиши кутилмоқда.
Аввалроқ Британиянинг Financial Times газетаси Трамп ўз вакиллари орқали баъзи европалик НАТО иттифоқчиларини мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача оширишни талаб қилиш нияти ҳақида хабардор қилгани ҳақида хабар берган эди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.